Матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан вилоят Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳром Қурбанов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш, архитектура қиёфасини янгилаш, автомобиль йўллари, ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида мутасадди ташкилот раҳбарлари ахборотлари тингланиб, ўзаро фикр алмашилди. Матбуот вакиллари қатор таклифларни билдириб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш