Click to listen highlighted text!

Расмий муносабат

      Ижтимоий тармоқда эълон  қилинган  “Хоразмда Сайёр қабуллар бўлмоқда аммо нега қабул бўлгандан кегин хабар топмоқда халқ?” ( сарлавҳа матни таҳрирсиз берилмоқда) сарлавҳали чиқиш бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Вилоят ҳокимининг 2021 йил 26 июль куни  Урганч туманидаги Ҳамид Олимжон номли маҳаллада ўтказилган  қабули  фақат ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар учун ташкил қилинган бўлиб,бошқа ҳудудлардаги мурожаатчиларни бу ерга таклиф қилиш кўзда тутилмаган.Қабулга ёзилган  маҳаллада яшовчи фуқароларнинг барчаси  қабул вақти ва манзили тўғрисида олдиндан хабардор қилинган.


     Бундай  қабулларни чекка ҳудудларда жойлашган бошқа маҳаллаларда ҳам ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг кунлик қабули ташкил этилган бўлиб, унда ҳар бир фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.

     Шу билан бир қаторда мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг расмий сайти ва вилоят ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали (http://facebook.com/hokimermanov, http://murojaat.xorazm.uz, https://telegram.me/hokim_ermanov ) йўллаш имконияти ҳам мавжудлигини  маълум қиламиз.
Добавить комментарий

Оставить комментарий