Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Қурбон ҳайити олдидан ҳашар уюштирилди

  • Qog'ozga chop etish

   Қабристон – инсонларнинг бу дунёдаги сўнгги манзили. Халқимиз азалдан миллий қадриятларимизни тиклаш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида бундай табаррук масканларни обод қилиш, саранжом-саришта сақлаш ва зиёрат қилиб туришга алоҳида эътибор қаратиб келади.


   Муборак Қурбон ҳайити олдидан Шовот туманининг Қангли қишлоғида жойлашган “Қорахўжа бобо” қабристонида ҳашар ўтказилди. 


   Ҳашарда қабристоннинг бир гектардан зиёд ҳудуди ободонлаштирилиб, ички йўлакларга шағал ётқизилди. Бундай хайрли ва савобли ишлар вилоятимиздаги бошқа қабристонларда ҳам давом этяпти.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Fotogalereya