Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича семинар ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish

   Маълумки, 2021 йил 16 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур фармон моҳиятини  тушунтириш ва ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Урганч шаҳрида  семинар ташкил этилди.



   Семинарда  вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари,  давлат ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Талъатжон Хайдаров,  вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Қудрат Игамбергенов  сўзга чиқиб, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилангани,  Ўзбекистоннинг бу борада  халқаро  рейтинглардаги  мавқеини мустаҳкамлаш,  жамоатчилик назорати  - коррупцияга қарши курашнинг муҳим воситаси эканлиги хусусида тўхталдилар. 
   



   Тадбир давомида иштирокчиларга мазкур  фармон   билан белгиланган янги талаблар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши белгиланган ижтимоий 
аҳамиятга молик маълумотлар, шунингдек Вазирлар  Маҳкамасининг 2013 йилдаги 355-сон қарорига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида тушунтириш  берилди.


   Семинарда мавзу бўйича  бугунги кунда мавжуд камчиликлар тўғрисида фикр алмашилиб,  уларни бартараф этиш бўйича  таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди. 

   Хоразм  вилояти ҳокимлиги  матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya