Вилоят ҳокими Фарход Эрманов таиландлик инвесторларни қабул қилди
Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Таиланднинг қуёш панеллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Wyncoast Industrial Park Co.Ltd” компанияси директори Жак Чамикорн ва “B.H.I. Holding Publiv Co. Ltd” компанияси директори, Ўзбекистоннинг Таиланддаги фахрий консули Напа Чамикорнни қабул қилди.
Мулоқот чоғида вилоятда қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларидан, жумладан қуёш панелларидан фойдаланиш истиқболлари, бу йўналишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Таиландлик ишбилармонлар ташриф доирасида “Ургтекс” МЧЖ, “UzXMG” қўшма корхонаси, “DATA” ўқув маркази фаолияти билан танишдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш