Click to listen highlighted text!

Султон Жалолиддин Мангуберди ҳақида янги асар нашрдан чиқди


Яқинда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари, Урганч давлат университети тадқиқотчиси Бекзод Абдиримовнинг кўп йиллик илмий изланишлари маҳсули - “Хоразмийлар изини излаб...” номли асари  чоп этилган эди. Муаллиф  бу йўналишдаги илмий изланишларини давом эттириб покистонлик олим, доктор Васим Сажжад билан ҳамкорликда “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китобни нашрга тайёрлади. Ўзбек, инглиз ва урду тилларида чоп қилинган ушбу асарда   султон Жалолиддин Мангубердининг 1221-1224 йиллардаги сиёсий-ҳарбий фаолияти билан бир қаторда Покистонда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳикоя  қилинади. Китобда буюк саркарданинг зафарли юришлари,  сўнмас жасоратлари ҳақида  юртимиз   тарихчилари учун янгилик бўлган   қимматли маълумотлар келтирилган.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан жорий   йилнинг октябрь ойида “Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш” мавзусидаги халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган бўлиб, мазкур асар ушбу йирик анжуман олдидан   муносиб туҳфа бўлди.

Хоразм   вилояти  ҳокимлиги  матбуот   хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий