Урганч шаҳрида матбуот котиблари ва журналистлар билан учрашув ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев вилоятдаги маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда ахборот хизматлари учун яратилган шароитлар, матбуот котибларининг иш фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди, ОАВ ва блогерлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий мақолалар, фейк ахборотлар бўйича ўз вақтида муносабат билдириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш, соҳа ходимларининг малакасини ошириш ва иш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш