Click to listen highlighted text!

Қутлов!

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи Президентимизнинг фармонларига кўра давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан, вилоятимиз ёшларидан;

- Тупроққалъа тумандаги  «New Best Style» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Хожиев Дилшодбек Максудбек ўғли “Келажак бунёдкори” медали билан;

Республика ёшлар марказининг Хоразм вилояти бўлинмаси инклюзив таълим тўгараги раҳбари Ахмедова Нилуфар Илҳомбой қизи “Шуҳрат” медали билан;

- Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Матниязова Гулноза Жумабой қизи “Шуҳрат” медали билан;

- Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Ғуломжон Озодович "Шуҳрат" медали билан;

- Ўзбекистон давлат академик катта театри етакчи опера солисти Жуманиязов Аминзода Ғайратович   “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ходими  Кўпалбаев Азамат Ғайрат ўғли “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мукофотланган ёшларни  эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаймиз!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий