Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

  • Qog'ozga chop etish

       Қадрли дўстлар!
       
      Бугунги қутлуғ сана – касб байрамингиз билан вилоятимиздаги барча журналистларни, блогерлар, ахборот хизматлари ходимларини, матбаачилар ва ноширлар, соҳа фахрийларини чин қалбимдан табриклайман!

       Барчамизга яхши маълум, матбуот ва оммавий ахборот воситалари иши ўта оғир ва масъулиятлидир. Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги пайтда бу масъулият янада кучаймоқда.

       Бугунги глобаллашув жараёнида кундалик воқеа ҳодисалар тўғрисида фуқароларга холис ва ишончли ахборот етказиш, жамиятни турли информацион хуружлардан сақлаш, давлат бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини қарор топтириш, коррупцияга қарши кураш ва жамоатчилик назоратини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари, блогерлар,  маҳаллий ҳокимликлар, давлат ташкилотлари матбуот хизматлари муҳим ўрин тутади. 

       Ахборот алмашинувининг жадаллашиши, мафкура полигонларида ахборот ресурсларига эгалик  қилиш  учун кескин кураш авж олаётган ҳозирги мураккаб даврда жамиятимиз барқарорлиги ва  тараққиётини таъминлаш соҳа ходимлари зиммасига жуда катта масъулият юклайди.

       Муҳтарам  Президентимиз матбуот ва   оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан кеча соҳа вакилларига йўллаган байрам табригида ушбу фидойи касб эгаларининг машаққатли меҳнатларини юксак эътироф этди. Халқимиз доимо янгиликка интиладиган, кундалик ҳаётимиздаги камчиликларга қарши муросасиз курашадиган қалам аҳлининг, журналистлар ва блогерлар, матбаачилар,телевидения ва радио ходимлари, матбуот котибларининг заҳматли меҳнатини  яхши билади ва юксак қадрлайди.
             
       Бугунги кунда вилоятимизда  24 та босма ва  12 та электрон нашрлар, 3 та телеканал, 2 та радиоканал фаолият кўрсатмоқда. Бу йил 6 июль санасида Республикамизда шонли тарихга эга нашрлардан бири –“Хорезмская правда” газетасининг илк сони чоп этилганига 100 йил тўлади. Ўтган йиллар мобайнида газета вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётининг чинакам кўзгусига айланди, таҳририятда ўнлаб таниқли ижодкорлар етишиб чиқди. Воҳамизнинг бир асрлик тарихи солномаси бўлган мазкур нашр жамоасини ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этаман. 
       
       Бу йил Хоразмда телевидение иш бошлаганига 60 йил, радио дастурлари эфирга узатила бошлаганига 85 йил тўлади. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2019 йилда Хоразм вилояти телерадиокомпанияси умумий қиймати 26 миллиард сўм бўлган, барча шарт-шароитлар яратилган замонавий бинога эга бўлди. 2021 йил давлат Инвестиция дастурига мувофиқ  вилоят телерадиокомпаниясига 39,8 миллиард сўмлик энг сўнгги русумдаги техник воситалар ўрнатилади. 
Қадрли дўстлар!

       Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида вилоятимизда барча шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек, 30 дан ортиқ вилоят ташкилотларида  ахборот хизматлари ташкил этилди. Матбуот котиблари лавозимига кўра раҳбар ўринбосарига тенглаштирилиб ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчи мақоми берилди. 
            
       Бугун улар оммавий ахборот воситалари, блогерлар  билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиб,  ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқишларга,  мурожаатларга тезкор муносабат билдиришмоқда, ташкилотларнинг интернетдаги веб-сайтлари,  канал ва саҳифалари орқали зарур  ахборотларни аҳолининг  барча қатламларига етказиб беришмоқда. 
       
       Матбуот хизматлари томонидан вилоятимизда ислоҳотлар жараёнининг бориши, умумдавлат  дастурларининг ижроси юзасидан доимий равишда матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа- турлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

       Ижтимоий ҳаётдаги мавжуд муаммоларни, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, жамоатчилик назоратининг самарали механизмини йўлга қўйишда блогерларнинг ўрни бениҳоя катта. Вилоятимизнинг бир гуруҳ фаол блогерлари  мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ислоҳотларни жадаллаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига яқин кўмакдош бўлмоқдалар.

       Матбуот соҳасига кўп меҳнатлари сингган,  ўзларининг  бой ҳаётий тажрибалари  билан ёшлар учун ибрат намунаси бўлиб келаётган, бугунги кунда ҳам фаол ижод билан машғул ҳурматли фахрийларимизнинг  хизматларини алоҳида эътироф этаман.
       
       Байрам арафасида муҳтарам Президентимизнинг фармонига кўра “Хива тонги” газетасининг муҳаррири  Шержон Машарипов давлатимизнинг юксак мукофоти -  “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Келгусида оммавий ахборот воситаларини янада қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг машаққатли меҳнатини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш борасида олиб бораётган ишларимизни  изчил давом эттирамиз.
       
       Оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик,       очиқлик ва шаффофлик барча даражадаги раҳбарлар, ҳокимлик ва давлат ташкилотлари фаолиятининг асосий мезони бўлиб қолаверади. 
 
       Муҳтарам Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

       Ҳаммамизнинг мақсадимиз ягона, у ҳам бўлса, Янги Ўзбекистонни, ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш, халқимизни рози қилишдан иборат. 

       Муҳтарам оммавий ахборот воситалари ходимлари!
            
       Фурсатдан фойдаланиб, бугунги мураккаб даврда жаҳон миқёсида  пандемия яна қайта бўй кўрсатаётган вазиятда  қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, журналистларга, матбуот котибларига, блогерларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

       Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

       Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда барчангизга янги ютуқ ва омадлар ёр бўлсин!

       Фарход  Эрманов,
       Хоразм вилояти  ҳокими




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya