Click to listen highlighted text!

Янги ҳарбий техникалар топширилди

   Бугун Урганч шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирига 12 дона “Камаз-4326” русумли замонавий ҳарбий техникалар топширилди.



   Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий –маъмурий сектор раҳбари Фарход Эрманов, Шимолий-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Фарход Шерматов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан қўшинларнинг мудофаа қудрати, жанговар шайлиги ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.




   Эътиборли жиҳати, ушбу ҳарбий техникалар мамлакатимиздаги маҳаллий заводда ишлаб чиқарилган бўлиб, ёнилғи сарфи бўйича тежамкорлиги, манёвр имкониятлари кенглиги ва бошқа техник кўрсаткичлари билан  ажралиб туради.








   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий