Click to listen highlighted text!

”Ташаббус-2021” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи якунланди

   Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Ташаббус-2021» кўрик танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. 



   Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 800 нафардан ортиқ тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этиб, улардан 63 нафари вилоят босқичига йўлланма олган эдилар. Бугун Урганч шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган тадбирда танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.




   Танлов якунига кўра, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Боғот туманидаги “Перфект Логистик” МЧЖ раҳбари Ҳамдам Худойназаров, ”Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Урганч шаҳридаги “Wolfsoft” хусусий корхонаси раҳбари Ҳакимбой Йўлдошев, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида “Хонқа чорва капитал” оилавий корхонаси раҳбари Шоҳрух Қаландаров, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида Гурлан туманидаги “Ихлосбек” фермер хўжалиги раҳбари Расулбек Ҳасанов ва  “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида хивалик  Одамбой Машарипов ғолиб деб топилди. Танлов  ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.




   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий