Click to listen highlighted text!

ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВАКИЛЛАРИ ХОРАЗМДА

   Бугун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятимизга ташриф буюрди. Меҳмонларни вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч халқаро аэропортида кутиб олди.
  
   Ташриф давомида “Ҳамкорбанк” бизнес марказида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Урганчдаги ваколатхонаси очилишига бағишланган тадбир ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, бу Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги учинчи ваколатхонасидир.

   Тадбир доирасида “Тилло Домор” корхонасига консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди, шунингдек Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари томонидан мажмуавий маданий мерос дастури бўйича ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Урганч давлат университетининг 5 нафар фаол талабаларига ноутбуклар топширилди.

   Делегация аъзолари куннинг иккинчи ярмида “Тилло Домор” корхонаси фаолияти  ва Хива шаҳрининг тарихий ёдгорликлари билан танишдилар.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий