Click to listen highlighted text!

Иссиқхона – даромад манбаи

  Бугун Хонқа туманидаги “Red Star Oxsus” корхонасида шаҳар ва туман ҳокимлари, иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш ва ҳудудларнинг экспорт имкониятларини оширишда замонавий иссиқхоналарнинг ўрни, соҳада имкониятлардан самарали фойдаланиш хусусида тўхталди.

   Дарҳақиқат, иссиқхона – юқори даромад манбаидир. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, семинар йиғилиши ўтказилаётган ушбу “Red Star Oxsus”корхонасида 7 гектар иссиқхона мавжуд бўлиб, жорий йил мавсумида 1012 тонна помидор етиштирилган ва шундан 909 тоннаси,  яъни 889 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган.


   Янгиариқ туманидаги  “Global Food Impeks”   МЧЖ га қарашли 10 гектар иссиқхонада 3500 тонна помидор етиштирилиб, шундан 3150 тоннаси ёки 5 миллион 847 минг долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.

   Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Хоразм  вилояти қиймати 2,2 млн долларга тенг бўлган 1 минг тонна бодринг экспорт қилган. Бодринг экспорти бўйича вилоятимиз  мамлакатимизда  2-ўринни эгаллаб турибди. 
   
  Вилоят туманлари бўйича бугунги кунгача иссиқхоналар қурилиши учун 947 гектар ер ажратиб берилган бўлиб, ушбу майдонларда иссиқхона қурилиши ишларини якунлаш ва маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий