Click to listen highlighted text!

Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!

Ёшлар фестивали доирасида Хива шаҳрида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган йигит- қизлар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтяпти.



Вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев фестиваль иштирокчиларини самимий табриклаб, намунали ёшлар етакчисига икки хонали уй, таниқли боксчи Исроил Мадримовга бокс мактаби қуриш учун ер майдони, спортсевар ёшларга street workoot майдончаси қуриш учун 300 миллион сўм пул маблағи, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасига  ёшлар саёҳатларини ташкил қилиш учун Golden Dragon автобусини совға сифатида топширдилар.





Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий