Янгиариқда кулолчилик маркази иш бошлади
Бугун Янгиариқ туманидаги Каттабоғ қишлоғида кулолчилик марказининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Қадимий Хоразм меъморчилик анъаналари асосида барпо этилган марказ қурилиши учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Марказда кулолчилик устахоналаридан ташқари сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун 7 ўринли меҳмонхона, ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш учун махсус кўргазмали савдо бўлими ташкил қилинган. Муҳими, бу ерда уста-шогирд анъаналари асосида 100 та янги иш ўрни яратилади.Тадбир давомида “Ҳалқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги”га киритилган хоразмлик ҳунармандларга гувоҳномалар топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш