Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг вилоят умумтаълим мактаблари битказувчиларига табриги

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг вилоят умумтаълим мактаблари битказувчиларига табриги


Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! 

Ота-оналар ва қадрли мактаб битирувчилари!

Мен бугун 11 йил ўзларининг севимли билим даргоҳида таълим олиб, ҳаётнинг янада масъулиятли даврига қадам қўяётган, қалблари чексиз орзу ва умидларга тўлиб турган ўқувчи-ёшларимизга оқ йўл тилайман. Ҳаёт йўллари равон бўлиб, орзуларига эришиб, мамлакатимизда яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий фарзандлари сифатида ўз ўринларини эгаллаб олишларига ишонаман. 

Бу йил вилоятимизда
 25 минг 176 
нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.

Ишониб айтаманки, ушбу битирувчилар ўзларининг олган билимларини ҳаётга татбиқ этишда сидқидилдан ҳаракат қилиб, Хоразм элининг машҳур инсонлари изидан борадилар. 

Мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам кейинги йилларда таълим тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди.

Дапвлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган шиор асосида ишлаш, таълимга бўлган эътиборни янада кучайтириш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  Вилоятда охирги тўрт йил ичида  6та янги мактаб қурилиб, 77 та мактаб реконструкция қилинди, ҳар томонлама шароитлар яратиш юзасидан керакли маблағлар ажратилди. 

Вилоятимизда фаолият юритаётган Президент ва ижод мактаблари қаторига Шовот туманида барпо қилинган Халқаро физика-математика мактаби ҳам қўшилганлиги Хоразм диёридан етишиб чиққан алломалар ворисларини тарбиялашга замин яратди. 

Ҳозирги вақтда вилоятимизда 547 та умумтаълим, 9 та нодавлат мактаблар мавжуд. Шунингдек янгидан та математика, та кимё-биология, та ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. 

Бу борадаги ишларни яна давом қилдирамиз. Янги ўқув йили бошида та физика ва 13 та чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб ўз фаолиятини бошлашини алоҳида таъкидлаш лозим.

Мен фурсатдан фойдаланиб, олийжаноб қалб эгалари – ўқитувчиларимиз меҳнати туфайли вилоятимиз халқ таълими тизимида эришилган муваффақиятлар ҳақида ҳам тўхталмоқчиман.

Ўтган ўқув йилида Трансчегаравий минтақалараро Халқаро баҳолаш ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси таълим сифати ва таълим шароитлари бўйича ҳамда олий ва биринчи тоифали педагоглар салмоғига кўра Республикада биринчи ўринни эгаллади. 2020 йилда ўтказилган Миллий рейтинг натижаларига кўра 2 ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, битирувчи-ларимизнинг олий таълимга кириш кўрсаткичлари ҳам ошди. 2019 йилда 12 фоиз битирувчилар олий таълимга кирган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 20 фоиздан ортиқни ташкил қилди. Бу ўқув йилида
 30 фоизлик маррани кўзламоқдамиз.

Энг қувонарлиси 291 нафар битирувчимиз хорижий тиллардан халқаро сертификатни қўлга киритиб олий таълимга кириш бўйича имтиёзга эга бўлдилар.

Мактабларимизнинг шароитларини яхшилаш юзасидан ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун 149 та сунъий қопламали майдончалар бунёд қилинди. Йил охиригача барча мактабларда бу имкониятлар яратилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам  беш муҳим ташаббус доирасида сиз, азиз ёшларимизнинг етук инсонлар бўлиб камол топишингиз учун кўп ишлар қилинмоқда. 

Хусусан, фарзандларимизни санъат дунёсига ошно этиш мақсадида 66 дан ортиқ маданият марказида 72 зиёд тўгарак фаолияти йўлга қўйилгани, улар мусиқа асбоблари ва зарур жиҳозлар билан таъминлангани, мактабларда ташкил этилган
 551 тадан зиёд тўгаракларга
 15673 нафар ўғил-қизларимиз жалб этилгани бу борадаги муҳим қадамлардир.

Шунингдек, вилоятимиз мактабларида 4270 та , болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида эса 1919 та тўгаракларда минглаб ўғил-қизларимиз жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Барча мактабларимизга кучли интернет тезлигини таъминлайдиган оптик толали кабеллар ўтказилди. 

Яна бир муҳим масала – ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. 

Азиз фарзандларим!

Мен сизларни яна бир марта бугунги тантана билан табриклайман. Сизларга келгуси ҳаётларингизда омад ва зафарлар тилайман. 

Ҳурматли Президентимиз ўз табригида айтганларидек, “Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз болаларим!”


Фарход Эрманов,

Хоразм вилояти ҳокими




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya