Боғот туманида вилоят ҳокими Ф. Эрмановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Бугун вилоят ҳокими Ф.Эрманов Боғот туманида сайёр қабул ўтказди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.
Қабул давомида бандлик, тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, тиббий хизматлар масалаларида қилинган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганилиши лозим бўлган мурожаатлар ҳал қилиш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, назоратга олинди. Шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
Қабул жараёнида ФҲДЁ, нотариус, сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш