Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Урганчда сайлов қонунчилиги бўйича семинар-тренинг бошланди

  • Qog'ozga chop etish

Жорий йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий кампанияда сиёсий партиялар ва ОАВ, фуқароларнинг фаоллиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан ташкил этиш учун участка сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёнида иштирок этувчиларнинг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлиши талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепциясига асосан бугун Урганч шаҳрида ҳудудий тренерлар ҳамда сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.  Тадбирда  вилоят ҳокими Ф.Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари А.Икрамов сўзга чиқди.

Ўқув машғулотларида  Марказий сайлов комиссияси вакиллари, Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари, секторлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти.

Семинар-тренинг ҳудудий тренерлар ҳамда ўқувларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга жалб қилинган ҳудудий масъуллар учун мўлжалланган. Кейинги босқичда ушбу ҳудудий тренерлар туман ва шаҳарларда участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун семинар-тренинглар ўтказади.

Аҳамиятли тарафи шундаки, мамлакатимиз бўйича  33 минг кишилик контингентни сайлов кунига қадар камида 3 марта ўқитиш режалаштирилган бўлиб, ҳар бирининг якуни бўйича онлайн тест топширилади ва натижалари таҳлил қилиниб, навбатдаги машғулотларга қадар мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриб борилади.

Бундан ташқари, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, республика ва ҳудудий тренерлар томонидан юқорида қайд этилган асосий контингентдан ташқари 9 минг нафардан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, 9 минг нафардан ортиқ профилактика инспекторлари, 54 минг нафардан зиёд сиёсий партиялар кузатувчилари учун ҳам турли шаклларда малака ошириш курсларини ташкил этиш режалаштирилган. Бунда ўқувларнинг умумий қамрови 240 минг нафардан ортиқ контингентни ташкил этиши кўзда тутилган.

Яна бир жиҳат, ўқув дастурининг ҳар бир мавзуси бўйича 15-20 дақиқалик видеодарслар тайёрланди ва ўқув жараёнида фойдаланиш учун ҳудудий тренерларга тақдим этилди. Шунингдек, сайлов жараёнининг асосий босқичлари видеороликлар кўринишида ифода этилади ва ўқув жараёни иштирокчиларига етказилади. Кейинчалик мазкур видеороликлар оммавий ахборот воситалари, интернет ва бошқа оммавий ахборот каналлари орқали сайлов жараёни иштирокчилари фойдаланишлари учун етказилиши мўлжалланмоқда. 

Яна бир янгилик бу – аҳолининг кенг қатлами ва мутахассислар фойдаланишлари мумкин бўлган “Сайлов – 2021” мобил иловасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Мазкур иловада ҳам маъруза матнлари, тақдимотлар, инфографикалар, тегишли қонунчилик ҳужжатлари, билимни мустаҳкамлашга оид топшириқлар, видеороликлар каби ўқув материаллар жойлаштирилади. Ушбу маълумотлар онлайн режимда янгиланиб борилади. Мазкур илованинг ишга туширилиши сайлов жараёни иштирокчилари бўлган барча аҳоли қатламларининг сайловга оид билимларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.


Хоразм вилояти  ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya