Рамазон ҳайити кенг нишонланди
Бағрикенглик, меҳр-оқибат, шукроналик ва эзгулик байрами – Рамазон ҳайити вилоятимизда ҳам халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда кенг нишонланди. Рамазон ҳайити ибодатларини адо этиш учун чиққан юртдошлармиз кайфиятида бугунги тинчлик хотиржамлик, тўкин-сочинликка шукроналик, эртанги кунга мустаҳкам ишонч туйғуси намоён бўлди.
Эрта тонгда вилоятдаги 97 та жомеъ масжидларида ҳайит намози ўқилди. Имом домлалар маърузаларида Рамазон ҳайитининг моҳияти, маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз борди. Тадбир иштирокчилари юртимизга тинчлик-осудалик, хайру барокот тилаб дуога қўл очдилар.
Ушбу айём кунларида юртдошларимизнинг саховатпешалик ва бир бировга меҳр-мурувват кўрсатиш каби фазилатлари яққол намоён бўлди. Давлат ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлар айём муносабати билан “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйларида хайрия тадбирларини амалга оширдилар.Эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, ҳомийлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш