Click to listen highlighted text!

Инсон азиз, хотира муқаддас

Урганч  шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шоир ва драматург,  “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими”  Раҳим Бекниёз таваллудининг 101 йиллигига бағишланган  тадбир бўлиб ўтди. Адиб яшаб ижод  қилган  уйда ёдгорлик лавҳи ўрнатилиб, ижодхона-музейи ташкил қилинди.            
Раҳим Бекниёз ўз асарлари билан миллий адабиётимиз ривожига баракали ҳисса қўшган адиблардан бири. Унинг “Биринчи учрашув”, “Дерсу Узала изидан”, “Овчининг куйлари”, “Момиқжон”, “Мовий тўлқинлар”, “Сеҳрли дунё”, “Интиламан”, “Қалдирғочлар”, “Тўтиё”,  “Темиртирноқ”, ”Бола мерган”, “Армонли дунё” каби шеърлар, ҳикоялар, қисса ва очерклар китоблари  чоп этилган. “Сенсиз яшолмайман”, “Икки ўт орасида”, “Кўк кўйлаклар”,  “Оқибат” каби пьесалари вилоят театрида саҳналаштирилган.





Хоразм  вилояти  ҳокимлиги матбуот хизмати
Добавить комментарий

Оставить комментарий