Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Тил – муносабатлар калити

  • Qog'ozga chop etish

       Тил инсон ва оламни боғлаб турувчи восита,  кўнгилларни, халқларни янада яқинлаштирувчи бамисоли кўприкдир. Дарҳақиқат, маърифатпарвар шоир Аваз Ўтар сўзи билан айтганда ,тил воситаи робитаи оламиёндир.


Бугун давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган чет тилларни ўқитишни такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидланган умумтаълим мактабларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш билан боғлиқ қатор янгиликлар немис тили ўқитувчиси сифатида мени ниҳоятда тўлқинлантирди. Айниқса, бундан  буён хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик  маоши уларнинг малакасига қараб белгиланиши, халқаро сертифакатга эга педагогларга 40-50 фоиз миқдорда устамалар белгиланиши  айни муддао бўлди. 




Мен фаолият олиб бораётган Урганч шаҳридаги 19-сон умумий ўрта таълим мактаби 2009 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ва Германиянинг халқаро Гёте институтининг   “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” лойиҳасида  қатнашиб келади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу лойиҳада дунёнинг деярли барча мамлакатларидан 2000 дан зиёд мактаблар иштирок этади. Ҳар йили лойиҳа асосида мактабнинг немис тилини пухта ўрганаётган ёшлари  тил билишнинг Европа стандартлари асосида  имтиҳонларни топширадилар ва энг юқори натижаларга эришган ўқувчилар Германиядаги ёзги оромгоҳларга дам олиш ҳамда  тил ўрганиш учун юборилади. Шу кунгача мактаб ўқувчиларидан 21 нафари Германия шаҳарларида бўлиб, тил ўрганиб қайтдилар. Ўтган йил эса пандемия туфайли машғулотларда масофадан туриб “онлайн” тарзда қатнашдилар. Педагогик маҳорат алмашинув лойиҳаси доирасида мактаб ўқитувчиларидан бир гуруҳи Германияда бўлиб, тил ўқитишнинг замонавий усулларини ўзлаштириб қайтдилар. 


Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан мактабимиз немис тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилди. Эндиликда бутун мактабимиз жамоаси билан видеоселектор йиғилишида таъкидланган  чет тиллари бўйича энг яхши  кўрсаткичларга эришган  мактабларни рағбатлантириш учун таъсис этиладиган  Президент совринини қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. 


Роза Сабирова,

Урганч шаҳридаги  19-сон  ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчиси, ”Шуҳрат” медали соҳиби




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya