Туманларда ғўза парвариши бўйича семинар кенгашлар ўтказиляпти
Жорий йилда вилоятимизда 1497 та фермер хўжаликларига қарашли 82 минг 757 гектар майдонга чигит экилди. Бу йил вилоятда ғўзанинг “Султон”, “Хоразм-127”, “Хоразм-150”,“Меҳнат” навлари жойлаштирилган. Бугунги кунда чигитлар тўлиқ униб чиқиб, ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи культивациялаш 71,7 минг гектар, чуқур юмшатиш 10,5 минг гектар майдонларда амалга оширилди. Бу ишларга 1769 та культиваторлар, 1081 та чуқур юмшатгичлар жалб қилинган. Ғўзани баргдан суспензия усулида озиқлантириш учун 368 та механизмлар тайёрланган.
Айни кунларда вилоятимиз туманларида ғўза парваришидаги агротехник тадбирларни ўз муддатида сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда. Бундай семинар кенгашлар Қўшкўпир, Хива, Янгибозор, Урганч туманларида ўтказилди.
Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари мутахассислари иштирок этган ушбу тадбирда чигит экилган майдонларда тўлиқ ниҳол олиш, ғўза қатор ораларини ягоналаш ва дастлабки ишлов беришни ташкил этиш билан боғлиқ вазифалар хусусида сўз юритилди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Собиров дала ишларини ташкил этиш билан боғлиқ муҳим масалалар, жумладан мавжуд барча култиваторларни отрядларга бириктириб, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш ва ягоналаш ишларини тўлиқ якунлаш, суспензия сепиш каби кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Соҳа мутахассислари культиваторларни ишлатиш тартиби ва уларнинг иш сифатини баҳолаш, ўғит солиш меъёрларини созлаш, ғўза майдонлари ҳамда дала четларига зараркунанда ва ҳашоратларга қарши биомаҳсулотлар, шунингдек кимёвий препаратлар билан профилактик ишлов бериш бўйича тавсиялар бердилар. Семинарда ғўза парваришида қатнашаётган механизаторлар ва дала ишчиларини моддий рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш