Click to listen highlighted text!

Саноат маҳсулотлари экспортида энг йирик ҳамкор давлатлар

   Хоразм вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўтган уч ойи давомида вилоят хорижга 25,3 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотларини экспорт қилган. Саноат маҳсулотлари экспортининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 51,3 % ни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот экспортининг ўсиш суръати 143,6 % ни ташкил қилган.

   Ҳисобот даврида МДҲ давлатларига 12,1 млн. долларлик (ўсиш суръати 122,6 %), бошқа хорижий давлатларга 12,1 млн. долларлик (170,4 %) маҳсулот экспорти амалга оширилган.

  Саноат маҳсулотлари экспортида энг йирик ҳамкор давлатлар:
•  Россия – 9,2 млн.доллар,
•  Туркия- 6,0 млн. доллар,
•  ХХР- 6,0 млн.доллар,
•  Қирғиз Республикаси – 1,4 млн. доллар.


 Маълумот учун: 2021 йилнинг январь - март ойларида вилоятнинг экспортёр  (хорижга маҳсулот ва хизматлар экспортини амалга оширувчи корхона ва ташкилот) лари сони 47 тага етган.
Добавить комментарий

Оставить комментарий