Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Маҳалла ва қишлоқларимиз қиёфаси ўзгармоқда

  • Qog'ozga chop etish

Маълумки, бундан тўрт йил олдин мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилинган эди. Ўтган йиллар давомида мазкур дастурлар доирасида 5 миллионга яқин юртдошимиз яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланди. Шунинг ўзигина “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларини дунёда ўхшаши йўқ, ноёб тизим, дейишимизга асос бўла олади.



Президентимиз таъкидлаганидек, қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Шу сабабли, бу йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари янги ёндашувлар асосида шакллантирилди. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, вилоятимизда 26 та маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, электр, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.



Вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошчилигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари,  вилоят коммунал тизими ташкилотлари раҳбарлари Хива шаҳри, Хива, Янгиариқ, Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Хонқа, Урганч, Янгибозор туманларида бўлиб “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.


Тадбир иштирокчиларига Хива туманида “Урганчтрансгаз” тизимидаги корхонада  савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил қилишга мўлжаллаб қурилган кўчма контейнерлар намойиш этилди. Тиббий санитария нормаларига риоя қилган ҳолда ясалган бундай ихчам конструкциялардан  ҳар бир шаҳар ва туманга 100 дона етказиб берилади ва  шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан ҳолда, кредит асосида ўрнатилади. Натижада 1300 нафар фуқаронинг  бандлиги таъминланади.

Жорий йилда қишлоқ ва маҳаллалар ободончилиги учун маҳаллий бюджетдан  катта маблағ ажратиляпти. Масалан, “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллалардаги ички йўлларни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 23 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Жойларда “Обод маҳалла” дастури асосида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи танқидий таҳлил қилиниб, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.


Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга эътибор  қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Зеро, бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya