Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни

  • Qog'ozga chop etish


6 мингдан ортиқ мақоласи 35 та газета ва журналларда чоп қилинган хоразмлик журналистни биласизми?

Ўзбек матбуоти тарихида ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлган хоразмлик таниқли журналист Рўзимбой Ҳасаннинг ўтган асрнинг 80-90 йилларида даврнинг оғриқли муаммолари, халқ дардини дадил кўтариб чиққан мақолалари кекса ва ўрта авлод вакилларининг ҳамон ёдида.Илк мақоласи 1968 йилда болалар газетасида босилиб чиққанида 10 яшар мактаб ўқувчиси эди. Шундан буён орадан ярим асрдан зиёд вақт ўтибдики Рўзимбой аканинг қўлидан қалам тушмайди. 

Рўзимбой Ҳасаннинг ижоди билан юртимиз газетхонлари жуда яхши таниш бўлсада, унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ қизиқарли фактларни кўпчилик билмайди. Газета тахламларини варақлаб ҳисоб-китоб қилинганда аниқландики, ўтган йиллар мобайнида Рўзимбой Ҳасаннинг 6 мингдан ортиқ мақоласи 35 та номдаги газета ва журналларда чоп қилинибди!

Замондош ҳамкасбларининг таъкидлашича, Рўзимбой Ҳасан ҳатто ўқувчилик пайтида ҳам туман газетасининг штатдаги мухбирларидан кўпроқ ёзар экан. “Туркистон” газетасида ишлаган пайтида  бир сонда 2-3 та мақоласини босишга тўғри келиб қолганда Р.Ҳасан, Р.Ҳасанов, Ҳ.Рўзимов каби имзолар қўйишган. 90-йиллар бошида бир вақтнинг ўзида Республиканинг учта газетасининг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистондаги мухбири бўлиб ишлагани ҳам журналистика тарихидаги камёб ҳодисалардан бири. 

Рўзимбой Ҳасан кўпроқ фельетончи журналист сифатида танилган. Унинг 50 дан ортиқ фельетонлари журналистика факультетида талабаларга услубий қўлланма сифатида ўқитилади. Гапнинг очиғи, бугунги кунда бу жанрда мақола ёзадиган журналистлар саноқли. Рўзимбой ака бу йўналишда ижодий фаолиятини ҳамон давом эттиряпти. Долзарб мавзулардаги чиқишлари ижтимоий тармоқларни титратаётгани, Рўзимбой Ҳасан бугун нима ҳақида, ким ҳақида ёзар экан деб кўпчилик унинг шахсий саҳифаларини кузатиб бораётгани ҳам бор гап. Шу билан бир қаторда ижодкорнинг юрт тарихи, замондошлари ҳақида 40 дан ортиқ китоблари чоп этилгани, қатор сценарийлари асосида ҳужжатли фильмлар суратга олинганини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.Роман-эссе жанрида яратган асарлари эса алоҳида мавзу.

Ҳар йили 3 май санаси Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланади. Рўзимбой Ҳасан каби жамиятда адолат тантанаси учун курашувчи ўтюрак журналистлар ижоди сўз эркинлиги йўлидаги ҳайқириқ бўлиб баралла янграйверади! 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya