Спорт
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ҳамда спорт ўйинлари ҳамда енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футбол бўйича очиқ биринчилик мусобақалари ўтказилди.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ташкил қилинган ушбу мусобақада Хоразм ва Бухоро вилоятларининг 2007 - 2008 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” ўйини усталаридан ташкил топган 14 та жамоа баҳс юритди.
Финал беллашувида Гурлан туманининг “Гурлан” ва спорт ўйинлари ҳамда енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Спартак” жамоалари майдонга тушишди. Қизиқарли лаҳзаларга бой кечган ушбу ўйинда спорт мактаби тарбияланувчилари 4:2 ҳисобида зафар қучиб, очиқ биринчилик ғолибига айланишди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Бош саҳифага қайтиш