Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Матбуот анжумани ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish


Бугун вилоят Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда иқтисодиёт мажмуига қарашли вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.


Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича “маҳаллабай” услубда тизимли ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Бюджет тушумлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ва даромадларини ошириш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва меҳнат миграцияси бўйича кўрилаётган чора тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.




Анжуманда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларни бартараф этиш хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди.Журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
 



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya