Click to listen highlighted text!

Суюлтирилган газ таъминотида янги тизимга ўтилади


Барча соҳаларда бўлгани каби аҳолига энергетика маҳсулотлари етказиб бериш ҳам кейинги йилларда замонавий, автоматлаштирилган тизимга ўтказилмоқда. Хусусан, аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда хозирда махсус ID карталар қўлланила бошланди. Ушбу йўналишда шаффофликни яратиш, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида нақд пул муомаласини бартараф этиш ва соҳада тартиб ўрнатиш мақсадида “Нududgazta’minot” АЖ томонидан суюлтирилган газ таъминотини онлайн назорат қилиш тартиби ишлаб чиқилган бўлиб, тизим III босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич-маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатиш;иккинчи босқич - истеъмолчиларни ID карталар билан таъминлаш ва учинчи босқич - мазкур жараёнларни “Е-gaz” онлайн тизимига улаш. Хоразм вилоятида ҳам айни ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Хозирда муомаладаги барча газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ёпиштирилди. Истеъмолчиларга ID карталар тарқатиш ишлари ҳам якунига етказилмоқда. Хоразм вилоятидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ Урганч шахрида жойлашган “Урганч” газ тўлдириш станцияси ва Шовот тумани “Қиёт” қишлоғида жойлашган “Шовот” газ тўлдириш шаҳобчаси орқали етказиб берилади.


Хоразм вилоятидаги 244 та МФЙларда 131516 та аҳоли истеьмолчилари ва 102 та ижтимоий соҳа объектлари (101 та МТТ ва 1 та ҳарбий қисм) суюлтирилган газ билан таъминланади. Вилоятга ажратилган суюлтирилган газни ташиб олишда жамиятга қарашли 4 та MAN русумли автоцистерна ва ижара асосидаги вагон-цистерналар хизмат килмокда. Хозирда аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб беришда “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли 33 та “ISUZU” ва 1 та "Shacman" русумли автотранспортлардан фойдаланилади. Бугунги кунда Хоразм вилояти суюлтирилган газ истеъмолчиларида фойдаланишда жами 240 200 та маиший газ баллонлари мавжуд бўлиб, шундан 84525 таси аҳолининг шахсий газ баллонлари, 155675 таси газ таъминоти корхонаси ҳисобидаги маиший газ баллонлардир.


“Hududgaz Xorazm” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Добавить комментарий

Оставить комментарий