«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан вилоят аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, кеча вилоятимизга 25000 кВА қувватга эга янги трансформатор келтирилди. Эндиликда, “Жанубий” нимстанциясидаги юқори юкламада ишлаётган 16000 кВА қуввватга эга бўлган куч трансформатор қуввати 25000 кВА бўлган янги трансформаторга алмаштирилади.
Янги трансформатор ўрнатилиши натижасида Урганч шаҳрининг ўта муҳим объектлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари хамда Урганч тумани Пахтакор қишлоғи аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланади.
Эслатиб ўтамиз, Урганч шаҳрида жойлашган “Жанубий” нимстанцияси 1980 йилда қуриб ишга туширилган
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш