Расмий муносабат: “Telegram” мессенжеридаги айрим саҳифаларда “Эҳтиёт бўлинг арча ортида яна фоторадарлар пайдо бўлишни бошлади” номи остида тарқалган фотохабар юзасидан
2021 йил 27 апрель куни “Telegram” мессенжеридаги айрим саҳифаларда “Эҳтиёт бўлинг арча ортида яна фоторадарлар пайдо бўлишни бошлади” номи остида хабар тарқатилиб, унга Хонқа тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлига ўрнатилган транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчаш мосламаси (радар) фотосурати илова қилинган.
Ушбу фотохабар юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан қуйидагилар маълум қилинади:
Хабарга илова қилинган фотосуратда 2021 йил 27 апрель куни Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан 4 Р 156 автомобиль йўлининг Хонқа тумани ҳудудидан ўтган 8 километрига транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчаш учун ўрнатилган кўчма радар мосламаси акс этган. ЙПХ инспектори шу куни мазкур ҳудудда вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан тасдиқланган кунлик дислокацияга асосан ўзига бириктирилган радар мосламаси билан қонуний тартибда хизмат олиб борган.
Фотосуратда кўриниб турганидек радар мосламаси яширин ҳолатда ўрнатилмаган, шунчаки бегона шахслар томонидан қасддан ёки эҳтиётсизлик натижасида шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида йўл чеккасига қўйилган. Радар мосламаси ҳайдовчиларни чалғитувчи бошқа буюм ва жиҳоз ёрдамида беркитилган бўлсагина яширин ҳолат деб тушиниш лозим бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки 4 Р 156 автомобиль йўлининг кўчма радар қўйилган ушбу қисмига ҳар икки йўналишда ҳам 5.22 (Аҳоли пунктининг бошланиши) ва 5.23 (Аҳоли пунктининг охири) ҳамда 5.43 (Радар) йўл белгилари ўрнатилган. Демак, ҳайдовчилар автомобиль йўлининг айнан шу қисмида радар бор ёки йўқлигидан қатъий назар транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 70 километрдан оширмаслиги керак.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини меъёридан ошириш натижасида келиб чиқаётганлигини инобатга олиб, ҳайдовчилардан белгиланган тезликка қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Бош саҳифага қайтиш