Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Исроилнинг “G&Y Holding Ltd” компанияси вакилларини қабул қилди
Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Исроил давлатининг “G&Y Holding Ltd” компанияси вакилларини қабул қилди.Ушбу компания асосан йирик ва майда шохли наслли чорва молларини парваришлаш, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакиллари вилоятимизга ҳам ушбу йўналишда инвестиция киритиш ниятидалар. Лойиҳа ташаббускори Давид Калантаров бу юзадан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Вилоят ҳокими Ф.Эрманов меҳмонларга тармоқни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, чорвачилик кластерларини ташкил қилиш, ҳудуднинг қулай табиий ва иқтисодий имкониятлари ҳақида гапириб берди.
Ўзаро мулоқот чоғида “Ақлли шаҳар”, меҳмонхона бизнеси, заргарлик саноати, олий таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кенг муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш