Click to listen highlighted text!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлардаги “Хоразм спорт мажмуаси қачон футбол ўйинларини қабул қилади?”  сарлавҳали чиқиш юзасидан қуйидагиларни  маълум қиламиз:  

“Хоразм” спорт мажмуасининг ўйингоҳи (собиқ “Олимпия” стадиони) майдонида чимни экиш ва ўстириш ишлари 2021 йил март ойигача якунланиши   режалаштирилган эди. Бироқ, майдоннинг 25 фоиз қисмида  чим яхши ривожланмай қолган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу ҳолатга вилоятимизнинг иқлим шароити, сув ва тупроқ таркиби асосий сабаб бўлган. Бугунги кунда, соҳа мутахассислари томонидан  майдонда чимни тўлиқ униб чиқишини таъминлаш ва шундан сўнг футбол мусобақаларини ўйингоҳда давом эттириш чора-табирлари кўрилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий