Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилояти ҳокимининг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган «Қишлоқ ва маҳаллаларни  обод қилиш бутунлай янги босқичда давом эттирилади» сарлавҳали материалнинг изоҳлар бўлимида фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Вилоятимизда бугунги кунда 524 та маҳалла мавжуд бўлиб, жорий йилда шулардан ижтимоий-иқтисодий ҳолати энг оғир бўлган 26 таси «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритилган.

Мазкур дастурлар доирасида жами 347,5 млрд.сўмлик иш бажарилиши режалаштирилган бўлиб, бу маблағнинг  171,1 млрд. сўм қисми Республика бюджетидан ажратилган, қолган қисми маҳаллий бюджет, банк кредитлари, ҳомийлик маблағлари ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг 16 апрель ҳолатига маҳаллаларда қуйидаги ҳажмларда қурилиш,таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилган:


Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш бўйича:

Маҳаллалар ҳудудидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари бўйича жами 78,5 км йўлларда ишлар бошланган. Шундан, 64 км тупроқли йўлларга шағал-қум аралашмаси ётқизилган ва 14,5 км йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бажарилган ва бу ишлар учун
 24,4 млрд.сўм маблағ сарфланган.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича:

Маҳаллалар ҳудудларидаги 75,2 км электр узатиш тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 39 дона трансформаторларни янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилган ва бу ишларга 10,2 млрд.сўм сарфланган.


Газ таъминотини яхшилаш бўйича:

Маҳаллалар ҳудудида 15,9 км табиий газ тармоқларни тартибга келтириб сариқ рангга бўяш, 75 дона газ тақсимлаш пунктлари атрофини тартибга келтириб, таъмирлаш ва бўяш бўяш, аҳолига зарур 95 дона газ баллонларини тарқатиш ишлари бажарилган ва бу ишларга 34,1 млн.сўм сарфланган.


Ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш бўйича:

Ирригация ва мелиорация тармоқларида 35,0 км  қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, бу мақсадлар учун 201,2 млн.сўм  сарфланган.


Маҳаллалар ҳудудида алоқа таъминотини яхшилаш бўйича:

Уяли алоқа таянч станциялари 4G технологияси асосида 5 та таянч станциялари модернизация қилинган, 53 км  оптик толали алоқа тармоғини қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, бу ишларга 1 825,0 млн.сўм маблағ сарфланган.

Шу билан бирга, мазкур маҳаллалардаги 122 та якка тартибдаги
 уй-жойларнинг том қисми, 3 946 та уй-жойларнинг фасад қисми , шундан, 73 та маҳалладаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг хонадонлари ҳомийлик ёрдами билан , 6 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланган, 81,7 км ариқ ва зовурларни тозаланган, 54 715 та мевали ва манзарали дарахтларга шакл бериш ва тагини оҳак билан бўяш ишлари бажарилган. Бу йўналишдаги ишлар маҳаллаларда давом этмоқда. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya