Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

“HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ: ФИРИБГАР ГАЗ “ИНСПЕКТОР”ЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

  • Qog'ozga chop etish


Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўзини газ таъминоти ташкилоти инспектори дея таништириб, хонадонлардаги ҳисоблагичларнинг истеъмол қилинган кўрсаткичларини текшириш баҳонасида, уй эгаларидан табиий газ учун пул маблағларни ўзлаштириб олаётган фирибгарлар аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олинаётганлиги ҳақида маълумотлар келмоқда.

“Hududgazta’minot” АЖ шуни маълум қиладики, илгари истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни йиғиш ҳамда тизимга киритиш билан шуғулланган инспекторлар лавозими бекор қилинган.

Маълумки, 2020 йилда “Hududgazta’minot” АЖ томонидан табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими (ГНҲАТ/АСКУГ) лойиҳаси амалга ошириш бошланди ҳамда унинг доирасида истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун истеъмол қилинган табиий газ учун кўрсаткичларни реал вақт режимида “BillingGaz” тизимига узатувчи электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.
Шунингдек, газ етказиб берувчи ва абонент ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатиш, шунингдек, ГНҲАТ тизимига уланмаган ҳамда аввал ўрнатилган газ ҳисоблагичларидан табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни “BillingGaz” тизимига киритишда инсон омилини қисқартириш мақсадида, “Hududgazta’minot” АЖ  махсус “Тelegram” ботни ишга туширди.

Ушбу Telegram бот асосан, ГНҲАТ (АСКУГ) тизимига уланмаган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда газ идорасига юбориш учун ишлаб чиқилди.

Қолаверса, энди ушбу бот орқали табиий газ истеъмолчилари нафақат ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда ўзлари киритишлари, балки газ истеъмоли ҳажми бўйича барча зарур маълумотларни олишлари, рўйхатдан ўтишлари ва шахсий ҳисоб рақамларини доимий текширишлари, шунингдек, газ таъминоти учун тўловларни ҳам амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун “Telegram” мессенжерига кириб, “қидирув” қисмига @hgt_abonent_bot деб ёзиш кифоя. Mазкур ботнинг барча имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан мана бу ерда яқиндан танишиш мумкин.

Агар хонадонингизга маҳаллангизда фаолият юритган собиқ инспектор газ тўловлари билан боғлиқ ҳолатлар бўйича келса, “Hududgazta’minot” АЖ сиздан зудлик билан маҳалла профилактика инспекторига ёки Жамиятнинг “1104” қисқа рақами ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳи орқали мурожаат қилишингизни сўрайди.

“Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya