Матбуот котиблари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасида шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ахборот хизматлари фаолиятининг 1-чорак якунлари, тизимда меҳнат қилаётган ходимларга яратилган шароитлар, ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимининг матбуот котиби О.Адамбаев ижтимоий тармоқлардаги танқидий материалларга тезкор муносабат билдириш, PR-технологиялар билан ишлаш, ташкилот имиджини шакллантириш, ахборот ресурсларидан фойдаланишдаги илғор тажрибалар хусусида тўхталди. Жорий йилнинг биринчи ярми учун мўлжалланган медиарежа ижроси таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш