Click to listen highlighted text!

Спорт

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Урганч туманидаги ўқув-машқ майдонида спортнинг картинг тури бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа уюштирилди. Унда воҳамизнинг  7 ёшдан 18 ёшгача бўлган иқтидорли картингчилари ғолиблик учун стартга чиқишди.
Якуний натижаларга кўра, двигатель сиғими 50 сантиметр куб бўлган картинг биринчилигида Хива тумани ўқув спорт техника клуби аъзоси Дониёрбек Рўзметов мусобақада илк марта иштирок этишига қарамай, Хоразм вилояти чемпиони номига сазовор бўлди. Чемпионатда қатнашган ягона қиз, ўн уч ёшли Ангел Луценко ҳам маҳоратли картингчи эканлигини яна бир бор исботлаб берди. Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази шарафини ҳимоя қилган А.Луценко двигатель ҳажми 61,5 сантиметр кубли картинг пойгаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, Шовот тумани ўқув спорт техника клуби вакили Аброр Эркинов двигатель сиғими 125 сантиметр кубдан иборат картинг беллашувида тенгсиз, деб топилди. 

Икром Худойберганов, журналист 
Добавить комментарий

Оставить комментарий