Click to listen highlighted text!

МАЛАКА СИНОВЛАРИДАН 100 ФОИЗЛИК НАТИЖА ҚАЙД ЭТГАН ХОРАЗМЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР СОНИ 12 НАФАРГА ЕТДИ

Малака тоифаси бўйича фан ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака синовларида бугунга қадар 12 нафар хоразмлик ўқитувчи 100 балли натижа билан энг юқори кўрсаткични қайд этди.



Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси Сардорбек Аллаяров иккинчи малака тоифасига, Қўшкўпир тумани 4-сон ихтисослаштирилган мактабнинг Маъмура Карриева, Қўшкўпир туманидаги 4-сон умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Музаффар Худойберганов, Хива туманидаги 37-сон умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Гулнора Отажанова ҳамда Урганч туманидаги 5-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Куванч Маткулиева биринчи тоифага, Шовот тумани Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси Фахриддин Наврўзов, Янгиариқ туманидаги 31-ИДУМнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Малоҳат Алламова, Хонқа туманидаги 7-ИДУМнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулжаҳон Ражабова, Урганч туманидаги 47-ИДУМнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Феруза Яхшимуратова, Шовот туманидаги 28-сон мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муқаддас Шихова, Урганч туманидаги 24-сон мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Зулайҳо Қутлимуратова ва Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг тарих фани ўқитувчиси Назокат Алламова олий малака тоифасининг малака синови бўйича максимал баллни қўлга киритди. Аттестация жараёнлари ҳали давом этмоқда.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Добавить комментарий

Оставить комментарий