Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Юксак эъзоз ва эҳтиром

  • Qog'ozga chop etish

Юртимизда Иккинчи жаҳон уруши талофатларидан жабр кўрмаган, қирғинбарот жангларда яқинларидан айрилмаган биронта хонадон, оилани топиш қийин. Масалан, ўша йиллари Хоразмдан 67300 нафар киши урушга кетган бўлса, шулардан атиги 21351 нафари юртига эсон-омон қайтиб келишган.

Бугун вилоятда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси давлатимиз эътибори, халқимизнинг эъзозида ҳаёт кечирмоқда. Салкам бир асрлик тарихнинг жонли гувоҳи бўлган бу табаррук отахонлар юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлардан қувониб, ёшларимиз бахту камолини тилаб дуога қўл очадилар. Умрнинг ҳар бир лаҳзаси қадрига етиш, ҳаёт дафтарини эзгу амаллар билан безашга даъват этадилар.

Хива туманидаги Саёт қишлоғида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Самандар бобо Худойберганов бу йил 102 баҳорни қарши олди.50 нафардан ортиқ невара-чеваралар ардоғида умргузаронлик қилаётган бобо қишлоқнинг пиру бадавлат отахонларидан бири.


1939 йилда ҳарбий хизматга чақирилган Самандар Худойберганов йигитлик бурчини ўтаб бўлишига оз фурсат қолганда уруш бошланди. Фронтнинг оловли жабҳаларида, аёвсиз жангларда иштирок этди, Киев, Николаев, Ростов, Харьков, Днепропетровск, Гомель, Брест шаҳарларини фашист босқинчиларидан озод қилишда мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатди. Шиддатли жанглардан бирида оғир ярадор бўлган Самандар бобони санитарлар ҳалок бўлган деб ўйлаб, ҳужжатларини олиб кетишади, қўмондонлик эса отахоннинг уйига қора хат юборади. Оила аъзолари аза очиб маъракаларини ҳам ўтказишган. Насибаси узилмаган экан, Самандар бобо 1945 йилда урушдан ёруғ юз билан қайтиб келиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаб, узоқ йиллар ширкат хўжалигида ҳисобчи, иқтисодчи вазифаларида сидқидилдан меҳнат қилди.


– Бугунги дориломон кунларга эсон-омон етиб келишнинг ўзи катта бахт, – дейди Самандар бобо. – Бундай тинч ва фаровон турмушни, юртимиз озодлиги ва ободлигини кўриш кўплаб қуролдошларимизга насиб этмади. Яранганга беҳисоб шукр, эл-юрт ардоғида шундай табаррук ёшга етиш бахти насиб қилди.Ҳар байрамда вилоят, туман ҳокимлари, турли ташкилотлардан келиб табриклашади, совғалар келтиришади. Президентимиз Фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 12 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилганини эшитиб, бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсанд бўлдим. Илоҳим, дунёда тинчлик барқарор бўлсин, юртимизга кўз тегмасин, халқимизнинг ризқи бутун бўлсин!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya