Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (ГНҲАТ/АСКУГ)га ўтиш жадаллашмоқда.

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб,мамлакатимизнинг барча ҳудудларида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (ГНҲАТ/АСКУГ)ни амалиётга татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда. Қарорда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини «ишлаб чиқариш — газ тақсимлаш станцияси — туман, шаҳар чегараси — йирик участкалар кириш қисми — истеъмолчи» принципи асосида бутун тармоқ бўйича жорий қилиш кўзда тутилган. 


Маълумки, барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий – «ақлли» газ ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши газ истеъмоли ва ҳисобга олишни назорат қилиш, маълумотларни йиғиш учун ягона бошқарув тизимини йўлга қўйиш, газ таъминотчиси ва энергия комплексининг бир қатор тузилмаларидаги молиявий йўқотишларнинг олдини олиш, аҳоли орасида истеъмол қилинган табиий газ учун дебитор қарздорликни камайтириш имконини яратади. 
Табиий газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими лойиҳаси (ГНҲАТ/АСКУГ) ни жорий этиш ишлари Хоразм вилоятида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу кунга қадар, вилоят бўйича 55948 дона “ақлли” ҳисобдонлар аҳоли хонадонларига бепул равишда ўрнатиб берилди. Ўрнатилган ҳисоблагичларнинг 52493 донаси “Биллингаз” дастурига уланди. Хусусан,Урганч шаҳрида - 31 785 дона,Урганч туманида – 4 496 дона, Шовот туманида – 3 811 дона,Хива шаҳарида – 4 613 дона,Хива туманида – 3 110 дона ҳисоблагичлар ўрнатилди. 
Хоразм вилоятида жами 225 мингдан ортиқ хонадонга электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, шундан 28711 донаси кўп қаватли уйлар хонадонларига ҳамда 196257 донаси ҳовли уйларга ўрнатилиши режалаштирилган.
Табиий газ истеъмолчиларига яна бир қулайлик яратиш мақсадида “Hududgaz Xorazm” газ таъминоти филиали томонидан қўшимча “Ишонч телефонлари” ташкил этилди. Ушбу “Ишонч телефонлари” орқали истеъмолчилар табиий газ бўйича ҳақдорлик-қарздорлик масалаларига оид ҳар қандай саволга жавоб олишлари мумкин.
Шунингдек, ҳар бир шаҳар-туман газ таъминоти бўлимлари томонидан Телеграмм платформасида махсус гуруҳлар ташкил этилди. Ушбу гуруҳлар орқали ҳам абонент ўз хонадонидаги ҳисоблагич бўйича ёки ҳақдор ёки қарздорлиги бўйича маълумотларни олишлари мумкин бўлади. Ушбу телеграмм гуруҳи ва “Ишонч телефонлари”га шаҳар-туман газ таъминоти бўлимларининг аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш операторлари томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган бўлиб, абонент ўз ҳисобидаги ҳақдорлик-қарздорлик масаласи бўйича саволларига жавоб олишлари мумкин.  

"Xududgaz Xorazm" газ таъминоти филиали матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya