Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Расмий муносабат

  • Qog'ozga chop etish


Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида маҳалла фуқаролар йиғини раиси хизмат вазифасига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб қилинаётгани, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосари ҳокимлар томонидан лавозимидан озод қилиниши бўйича тарқатилган ахборот юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларини фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, улар зиммасига лавозим мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш ҳолати аниқланган тақдирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг (62) 228-47-48 ҳамда вилоят бошқармаси ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил бўлимининг (62) 228-45-50 рақамли телефонларига тезкор ахборот бериш тизими йўлга қўйилган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг шаҳар, туман бўлимлари раҳбарлари бундай вазиятлар юзага келганда ўз вақтида хабар бермасдан ёки аксинча, ҳолатни яширишга ҳаракат қилган тақдирда интизомий чора кўрилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.


Бугунги кунга қадар вилоят бошқармасига фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарларини ҳокимлар томонидан ишдан бўшатиш ҳолати содир этилганлиги ёки ўзларига тааллуқли бўлмаган вазифаларга жалб қилинаётганлиги бўйича мурожаат келиб тушмаган.

Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya