Коронавирусга қарши эмлаш давом этмоқда
Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш штабидан олинган маълумотларга кўра, 1-7 апрель кунлари вилоятимиз бўйича 2885 нафар фуқаро эмланган. Бугунгача эмланганлар орасида эмлашдан кейинги нохуш асоратлар кузатилмаган.
Вилоятда биринчи навбатда эмланиши лозим бўлган фуқаролар, яъни 65 ёшдан ошганлар, сурункали касаллиги бор беморлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари хамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг электрон рўйхати шакллантириб, 306 минг 607 нафар фуқаронинг номи эмлаш.уз сайтига киритилган.
Коронавирусга қарши эмлаш учун вилоят ҳудудида жами 131 та эмлаш пунктлари, шунингдек 91 та эмлаш хоналари тайёрланиб, 286 нафар врач, 398 нафар ҳамшира ва 194 нафар рўйхатга олувчилардан иборат 184 та эмлаш бригадалари тузилган.
Вилоятга коронавирусга қарши эмлаш учун AstraZeneca вакцинасидан 31 минг доза, ZF-UZ-VAK 2001 вакцинасидан 32 минг доза келтирилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш