Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида муҳим социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Устувор йўналиш: Ёшларга оид давлат сиёсатининг ёшларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар йўналишидаги мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

Мақсад: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшларни турли тўгарак ва ўқув курсларида шуғулланишларига шароит яратиш борасидаги ишларни изчил амалга ошириш.

Вазифалар: Ёшларни билимини янада ошириш касб-хунарга ўргатиш бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш турли фанларга ўқитиш олий таълим муассасаларига киришларида билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлиб қуйидаги асосий вазифларни белгилайди:
Вилоят туманлар ва шаҳарларида 6000 дан ортиқ ёшларни турли фан, хорижий тилларга, касб хунарга ўқитиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакиллантириш ва бошланғич фаолиятга тайёрлашни;

Белгиланган маблағ миқдори :
400 млн. сўм

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ҳамда белгиланган устувор йўналиш ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Ижтимоий буюртма берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:
-белгиланган тартибда тўлдирилган ариза шакли; (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-февралдаги 135-сонли қарори Низоми)га асосан.
-ариза тақдим этаётган ННТ раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
-давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза; (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-февралдаги 135-сонли қарори Низоми)га асосан.
-охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
-ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
-агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2021 йил 7-апрелдан 7-майгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармасининг жамоатчилик Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 220100 Урганч шаҳар П.Махмуд кўчаси 59/2 уй.

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya