Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

27 март – Халқаро театр куни

  • Qog'ozga chop etish

Бугун Халқаро театр куни. Келгуси йил ўзининг бир асрлик тўйини нишонлайдиган Хоразм вилоят мусиқали драма театри вилоятимиз маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутади.   13,2 миллиард сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирланган театр биноси шаҳарнинг кўркига айланди. Муҳими  унинг саҳнасида яратилаётган асарлар  юксак бадиий савияси, актёрларнинг бетакрор ижро маҳорати билан санъат кошонасига янада улуғворлик ва жозиба бахш этаётир.


Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан  театрнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳомийлик асосида 2 миллиард сўм маблағ ажратилди.Бундан ташқари янги хизмат автобуси харид қилиниб, театр мавсуми давомида вилоятдаги таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари саҳналарида спектаклларни намойиш этиш йўлга қўйилди. 


Бугун  театр йиллар давомида шаклланган  анъаналарни сақлаб қолган  ҳолда, инноватив ёндашув билан замонавий технологияларга дадил мурожаат этмоқда. Театрнинг  расмий веб-сайтига янги саҳналаштирилган спектаклларнинг қисқача мазмуни ва ғояси, режиссёри, муаллифи, рол ижрочилари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда спектакллардан саҳна кўринишлари жойлаштирилиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилинмоқда.


Айни кунларда театр репертуаридан   “Махтумқули”, “Сўйла Жайҳун”, Хоразм афсонаси”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Қирмизи олма” каби мусиқий драматик асарлар ўрин олган. Айниқса, мард ва жасур саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги “Султон Жалолиддин” тарихий драмаси унинг юртга садоқати, мислсиз қаҳрамонликлари тимсолида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.



Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya