Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Малайзиянинг “Serba Dinamik International Limited” компанияси вакилларини қабул қилди
Вилоят ҳокими Ф.Эрманов Малайзиянинг “Serba Dinamik International Limited” компанияси вакили жаноб Брайнни қабул қилди. Маълумки, мазкур компания “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қиймати 250 миллион АҚШ долларига тенг бўлган каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Янги корхона қурилиб ишга тушгач йилига 36,5 минг тонна каустик сода ва 32,8 минг тонна суюқ хлор ишлаб чиқарилади ҳамда 150 та янги иш ўринлари ташкил этилади.Ўзаро мулоқот чоғида лойиҳа доирасида бажарилган ишлар, қурилишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш