РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 23 март куни “You Tube” ижтимоий тармоғида Хонқа туманида яшовчи Б.Боғибековнинг Урганч ва Хонқа туманларини боғловчи йўлни ҳамда “Чандирқиёт” маҳалласидаги кўприкни таъмирлаш ҳақидаги видео мурожаати эълон қилинди.Ушбу мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, тақдим қилинган маълумотларга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Мурожаатда кўрсатилган автомобил йўли Хонқа туманига қарашли “Маданият” маҳалласида жойлашган А.Темур кўчасидаги ички хўжалик йўли бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баённомасининг 13-банди ҳамда “2021-2023 йилларда Хоразм вилоятидаги ички йўлларни таъмирлаш” дастурига асосан мазкур йўлнинг 1 км узунликдаги қисмига шағал ётқизиш ишлари 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мурожаатда кўрсатилган кўприк Урганч тумани “Чандирқиёт” коллекторининг темир-бетон кўприги бўлиб, Хоразм мелиоратив экспедицияси балансида туради. Узунлиги 17 метр, эни 9 метрдан иборат мазкур кўприк 1970 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4801-сонли қарори, Бош Вазир ўринбосари Ш.М.Ғаниевнинг Хоразм вилояти ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказган №03/1-801-сонли йиғилиши баёни, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021-2023 йилларда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор лойиҳалар танлаш ва амалга ошириш бўйича ўтказилган 2020 йил 23 октябрдаги №408-сонли йиғилиш баёни бўйича ушбу кўприкни 2022 йилда реконструкция қилиш белгиланган.
Кўприкнинг ҳозирги ҳолатини эътиборга олиб реконструкция ишларини белгиланган муддатидан олдин, яъни жорий йилда 2021 йил объектлардан тежалган маблағ ҳисобидан амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бош саҳифага қайтиш