Урганчда янги тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди
Наврўз байрами арафасида Урганч шаҳрида “Қувонч шифо” хусусий клиникаси иш бошлади. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов янги тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида иштирок этди ва соғлиқни сақлаш тизимидаги туб ўзгаришлар, жумладан соҳада хусусий секторнинг жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб клиника жамоаси фаолиятига муваффақият тилади.
Клиника тиббий диагностика ва даволаш муолажаларини олиб бориш учун замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Шифо маскани бир вақтнинг ўзида 50 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Бош саҳифага қайтиш