Янги қонунлар тарғиботига бағишланган учрашув
Урганч шаҳрида вилоятимиздан сайланган сенаторлар, халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари котибияти мудирлари, сиёсий партиялар вилоят кенгаши раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Экологик аудит тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари бўйича маълумот бердилар. Шунингдек, учрашувда халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бош саҳифага қайтиш