Хоразм вилояти ҳокимлик Матбуот котибларига сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида вилоят, шаҳар, туман матбуот котиблари учун уч кун давомида бўлиб ўтган махсус ўқув-семинари ўз ниҳояси етди. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилди.Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев иштирок қилди ва матбуот котиблари билан соҳага оид долзарб мавзуларда суҳбатлашди. Тадбир якунида уларга Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг махсус сертификатлари топширилди.
Бош саҳифага қайтиш