НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ "ҚАЛАЖИҚ ҚАЛЪА" МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.
Бугун, 12 март куни Боғот тумани "Қалажиқ қалъа" маҳалласида жойлашган 14-сон умумтаълим мактабида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов томонидан ўтказилган сайёр қабулда Боғот тумани ва унга ёндош туманлар аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммо ва таклифлари эшитилди.
Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, ишга жойлашиш, банк-молия, соғлиқни сақлаш, жамоат транспорти хизматини янада яхшилаш, электр таъминоти ва ички йўлларни таъмирлашга оид бўлди.
Бош саҳифага қайтиш