ХОРАЗМЛИК ЁШ РЕГБИЧИ ҚИЗЛАР ХОРАЗМ СПОРТИ ТАРИХИДА ЯНГИ САҲИФА ОЧИШДИ.
Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 6-7 март кунлари “Регби-7” бўйича U-18 аёллар жамоалари ўртасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилига бағишланган республика турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада 8 та жамоа давравий тизимда баҳс олиб борди. Эътиборлиси, воҳамизнинг регбичи қизлари бундай нуфузли турнирда биринчи марта қатнашишига қарамай, барча учрашувда ғалаба қозонишди. Натижада, ҳақли равишда чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Жамоамиз чемпионлик йўлида қаторасига Сирдарё (32:0), Фарғона (21:0), Қўқон (57:0), Тошкент шаҳри (21:0), Нукус (21:5), Навоий (17:0) ва Наманган (17:0) шаҳри жамоаларини доғда қолдирди. Финал учрашувида Хоразм вилояти терма жамоаси Наманган вилояти терма жамоасини 17:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритди. Регбичимиз Моҳичеҳра Бозорбоева эса турнирнинг “Энг яхши ўйинчиси”га аталган номинация соҳиби бўлди.
Қувонарлиси яна шундаки, терма жамоамизнинг тўрт нафар регбичиси ўзларининг мафтункор ўйинлари билан мутахассислар эътиборини қозониб, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзосига айланди. Бу дегани, келгусида хоразмлик регбичи қизлар халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Умуман олганда, регбичи қизларимиз Хоразм воҳаси спорти тарихини янги сатрлар билан бойитишди.

Бош саҳифага қайтиш